Бугун 20 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарёда автофалокат: икки ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

A A A
Қашқадарёда автофалокат: икки ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

Жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 15:40 ларда Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Ёртепа қишлоғи худудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг 1223-километрида ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган О.Э. "Nexia" русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувида бўлган "Damas" русумли автомобили билан туқнашган.

Натижада, иккала ҳайдовчи ва "Damas" русумли автомобили йўловчиси Д.Э. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган ҳамда ушбу автомобилда бўлган яна бир йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши туман ИИО ФМБ хузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:45 26.10.2021. Ўқилди: 3637 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!