Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида қадимий олтин тангаларни сотишга уринган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятида қадимий олтин тангаларни сотишга уринган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Муборак туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. 1897–1901 йилларда Россия империясида чиқарилган, “Николай II” ёзуви туширилган 10 дона қадимий олтин тангани фуқаро Ш.Ҳ.га 71 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосаларига кўра, ушбу олтин тангаларнинг умумий соф вазни 42,74 граммни ташкил этиб, улар қимматбаҳо олтин қотишмасидан тайёрланганлиги тасдиқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:47 02.12.2025. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!