Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарё вилоятида 3,3 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Қашқадарё вилоятида 3,3 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзнефтгазинспекция” ва "Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Ғузор туманидаги “А.Ш.” хусусий корхонаси масъул шахслари автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчасига ўрнатилган ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказишиб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:59 23.05.2023. Ўқилди: 1388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!