Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарё вилояти ҳокими яна бир бор мурожаат билан чиқди

Қашқадарё вилояти ҳокими яна бир бор мурожаат билан чиқди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу галги мурожаат вилоятдаги хусусий клиникалар, шошилинч тиббий ёрдам хизмати ва дорихоналар раҳбарларига бўлди.  

Вилоятда 450 дан зиёд хусусий клиника, 943 та дорихона фаолият юритади. Шундан, 49 та дорихона йирик ҳисобланиб, халқаро миқёсда савдоларни амалга ошириб келади. Бу эса, воҳа аҳлининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириши билан бир қаторда, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига ҳам йўл қўймайди.

Шунингдек, кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан коронавирусга чалинган беморларни даволашда зарур бўлган кислород концентраторларини божхона тўловларидан озод этиш, коронавирусга тест олиш ва даволашга хусусий клиникаларга ҳам рухсат берилгани аҳолига қулайлик туғдиради. 

Мурожаатда таъкидланганидек, дорихона раҳбарларига транспорт логистикаси, кредит маблағлари (1 %лик) ва дориларни сақлаш учун омборхоналар масаласида  ёрдам берилади.

Вилоят раҳбари шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, бирор бир қўнғироқ жавобсиз қолмаслиги  ва чақирув жойига 15 дақиқада кечикмасдан боришни таъминлаш кераклигини билдирди. Зарур бўлса, маҳаллий бюджетдан махсус автомашиналар сотиб олишга тайёрлигини айтиб ўтди.

Мурожаат давомида вилоят ҳокими “Донишмандларимиз “Эл бошига иш тушса, ботирлари синалар”, деганларидек, оғир дамларда ҳар биримиз елкама-елка бўлиб, тозалик, покизаликка эътибор қаратиб, ҳамжиҳат ҳаракатда бўлсак, халқимиз бошидаги синовларни катта йўқотишларсиз мардона енгиб ўтамиз”,  дея барчани фаолликка чақирди.  

Киритилди: 13:23 17.07.2020. Ўқилди: 3575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!