Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023−2024-ўқув йилидан “Ҳоким стипендияси"и жорий этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, танловда вилоятдаги давлат ОТМларининг бакалавриатура 1−2−3−4 босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.
Танлов икки босқичда ўтказилиб, иштирокчилар қуйидаги мезонлар асосида аниқланади:
фан олимпиадалари ва турли танловлардаги иштироки;
йўналишлар бўйича конференция (танлов)ларда қатнашиш;
камида иккита эълон қилинган ишлар (асарлар)нинг мавжудлиги;
хорижий тилларни билиш;
Ўзбекистон тарихини билиш;
ахборот технологияларидан хабардорлик.
Жами 14та ғолибга жами 10 давомида ҳар ой БҲМнинг 3 баробари (990 минг сўм) миқдорида стипендия ажратилади.
Танлов иштирокчиларидан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
паспорт нусхаси ҳамда 2 тадан 6×4 ва 10×15 ўлчамларидаги фотосурат;
баҳолаш қайдномаси (факультет декани томонидан тасдиқланган) нусхаси;
илмий (ижодий) ишлар рўйхати ва уларнинг босма нусхалари;
эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларининг тасдиқланган нусхаси.
Барча ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинади. Танлов низоми билан бу ерда танишиш мумкин.
Аризаларни жорий йилнинг 2 августидан 11 августигача ҳавола орқали жўнатиш мумкин.
Батафсил маълумотларни 75 221 17 68 рақами орқали олиш имконияти мавжуд.