Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қашқадарё вилояти ҳокими 115 ёшли уруш қатнашчисига $10 минг берди

Қашқадарё вилояти ҳокими 115 ёшли уруш қатнашчисига $10 минг берди

Қашқадарё вилояти ҳокими президентнинг табригини ўқиб эшиттириш учун Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонига ташриф буюрди.

Қамашилик Рўзибой бобо Сатторов 115 ёшни қарши олган бўлиб, бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов давлат раҳбарининг табригини Рўзибой бобога ўқиб эшиттирди.

Маълумот ўрнида, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қашқадарё вилоятидан 47051 нафар мард ва ботир ўғлонлар фронтга жўнатилган. Уларнинг 24974 нафардан ортиғи жанг майдонларида ҳалок бўлган.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, урушга қатнашганлар ичида энг ёши улуғи Рўзибой бобо Сатторов ҳисобланади.

Киритилди: 16:15 08.05.2025. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!