Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қашқадарё ва Навоий вилояти ҳокимларига «ҳайфсан» берилди, айрим масъуллар эса лавозимидан озод этилди

Қашқадарё ва Навоий вилояти ҳокимларига «ҳайфсан» берилди, айрим масъуллар эса лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда юқоридаги камчиликларга йўл қўйгани сабабли Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, солиқ бошқармаси бошлиғи, марказий банк бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, марказий банк бошқармаси бошлиғи ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғига, шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ва вилоят прокурорига “ҳайфсан” берилди.

Президент қатъий огоҳлантириш олган раҳбарлар чорак якунигача ўзгариш қилмаса, барчаси ишдан кетишини таъкидлади.

Киритилди: 17:53 08.04.2021. Ўқилди: 3984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!