Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қарздорнинг ҳаракатига суд баҳо берди

Қарздорнинг ҳаракатига суд баҳо берди

У 136 миллионлик алиментни тўлашни хоҳламаган эди. Фарзандлари моддий таъминоти учун жавобгарликдан қочиб юрган, алимент тўлашдан бўйин товлаган ота ниҳоят топилди.

У 136 млн. сўм миқдорида алимент қарзи йиғилган ҳолда қидирувга берилган эди. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ушланган ва Чуст туманига олиб келинган.

Ўтказилган суд жараёнида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳолат, алимент тўлашдан бўйин товлаш қонуний жазосиз қолмаслигини яна бир бор исботлади.

Киритилди: 18:41 06.08.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!