Мажбурий ижро бюросининг Мирзаобод туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 26.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ибодуллаевич барака” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгарлар Қ.Т ва Р.Т лардан ундирувчи “Агробанк” АТБ Оқолтин туман филиали фойдасига кредит қарздорлиги ундиришни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 16.12.2022 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида 17.12.2022 йилда ушбу гаровга қўйилган 2 дона Gentra русумли автотранспорт воситалари хатланиб ва электрон онлайн-аукцион савдосида сотилган.
Шунингдек, бўлим иш юритувида бўлган Гулистон туманлараро Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздорлар “Гулистон Роад Буилдер” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Оқолтин ирригация қурилиш” хусусий корхонасидан ундирувчи “Агро банк” АТБ фойдасига жами 1 млрд. 508 млн. сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳамда қўшимча жавобгар “Оқолтин ирригация қурилиш” хусусий корхонасига тегишли “HОWO” русумли юк машинаси ва ярим тиркамаларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича гаров мулклари хатланиб, электрон онлайн-аукцион сотилган.
Ушбу аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари ундирувчининг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.