Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.E.” МЧЖ масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаси ва бильярд ўйини хонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Марҳамат тумани бўлими ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро И.И. ва бошқалар "Кончилар" МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, жами 539,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.