Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Қарши шаҳрининг марказий кўчаси бўйлаб улкан давлат байроғи олиб ўтилди

Қарши шаҳрининг марказий кўчаси бўйлаб улкан давлат байроғи олиб ўтилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ҳам давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги катта шодиёналар билан нишонланди.

Вилоят ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда давлат байроғини баланд тутган гуруҳлар Қарши шаҳрининг марказий кўчаси бўйлаб марш юришди.

Бўйи 20, эни 10 метрлик улкан байроқ ва яна юзлаб давлат рамзларини саф тортиб, ғурур билан олиб ўтаётган ҳарбий хизматчиларни кузатаётган шаҳар аҳли ҳамда ёшлар дилида рамзимизга нисбатан ҳурмат, ватанпарварлик ҳислари жўш ургани аниқ.

Кўплаб ёшлар ҳам сафларда қўлларида юрт рамзини баланд тутиб, шижоат билан ўтдилар.

Шундан сўнг, вилоят мусиқали драма театри биноси олдидаги кенг саҳнада тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Сўз олганлар, давлат байроғининг яратилиш тарихи ҳақида тўхталиб, унинг юксалиши юрт қадрининг улуғланишига тенг эканини алоҳида таъкидладилар. Ёшлар томонидан байроқ ҳақида шеърлар ўқилди, санъаткорлар қўшиқлар куйлашди, рақслар ижро этилди.

Киритилди: 13:20 18.11.2023. Ўқилди: 1745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!