Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қарши шаҳри кенгайтирилади

Қарши шаҳри кенгайтирилади

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Қарши шаҳрининг бош режасига кўра, Қашқадарё вилояти маъмурий маркази яқин йилларда Косон, Қарши ва Кўкдала туманлари ерлари ҳисобига 7 минг 767 гектарга кенгайтирилади.

Ҳужжатда айтилишича, шаҳар ҳудудининг кенгайиши 2042 йилгача давом этади.

Айни пайтда шаҳар ҳудуди 8 308,9 гектарни ташкил этади. 2030 йил охирига келиб 11 026,8 гектарга, 2042 йилга келиб эса 16 073,6 гектарга етказилади.

Шаҳар аҳолиси сони 300 минг кишидан 470 минг кишига кўпайиши кутилмоқда. Уй-жой фонди ҳам ҳозирги 3,9 млн кв. метрдан 10,81 млн кв. метргача ошади.

Мос равишда, аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминланганлик даражаси 14,1 квадрат метрдан 23 квадрат метргача ошади.

Қаршида кам қаватли (2-3 ва 4-5 қаватли) уйлар сони сезиларли даражада камаяди, янги 9 ва 20 қаватли уйлар пайдо бўлади.

Шунингдек, МТТ, мактаб, тиббиёт ва ижтимоий муассасалар сони кўпаяди.

Шаҳарнинг магистрал кўчалари узунлиги ҳозир 88 км бўлса, 291,33 км гача узайтирилади. Ташилган йўловчилар сони ҳозирги 96 млн кишидан йилига 235 млн кишига ошади.

Муҳандислик-техник инфратузилмани, шу жумладан сув, газ ва электр таъминоти, иссиқлик ва канализатсия тармоқларини жадал ривожлантириш таъминланади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига уч ой муддатда Қарши шаҳрининг бош режасини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасида тасдиқлаш вазифаси юклатилди.

Киритилди: 16:17 14.03.2025. Ўқилди: 459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!