Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қарийб 9 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Қарийб 9 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

1.Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган дала майдонида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 кг “гашиш” моддаси аниқланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлашитирилди.

2.ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Зарбдор туманида яшовчи, 1981 й.т. шахс Жиззах шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида бўлган хўжалик қопи ичида 4 кг 840 гр каннабис ўсимлиги борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов доирасида ушбу қонунбузарликларга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар

Киритилди: 08:02 27.07.2026. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!