Қорақалпоғистон Республикасидаги Қаратерен кўлиги 20 дона ҳамда Сурхондарё вилоятидаги Учқизил сув омборига 4 дона 20 метрлик океаник қафаслар ўрнатилмоқда.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбекбалиқсаноат”уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди.
Қайд этилишича, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Шарқ балиғи” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 2 млн. доллар бўлган интенсив усулда совуқ сув балиқларини етиштириш лойиҳаси ишга туширилди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган “Айиша АР” масъулияти чекланган жамияти томонидан интенсив усулда совуқ сув балиқларини етиштириш мақсадида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 480 тонна бўлган 32 дона интенсив бассейнлар барпо этилган.
Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида жойлашган “Чегара” табиий сув ҳавзасига эса ҳозирда “Бақра Ақуатеч” масъулияти чекланган жамияти томонидан диаметри 22 метр бўлган 34 дона океаник қафас мосламалари ўрнатилиб, карп балиқлари етиштирилмоқда.