Бугун 29 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қандай ҳолларда маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин?

Қандай ҳолларда маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин?

Маълумки, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Толибжон Обидов томонидан тумандаги хизматни ўтаётган ҳудуд профилактика инспекторлари учун махсус семинар-машғулот ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди...

Мазкур ўқув семинар-машғулотида барча ИИБ бошлиқлари ҳамда туманда хизматни ўтаётган барча ҳудуд профилактика инспекторлари иштирок этишди.

Учрашувда асосий эътибор ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва жазо муқаррарлиги қатъий таъминлаш бу борада аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда коррупциявий омиллар таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилди.

Шунингдек, туман суди раиси Толибжон Обидов томонидан ҳудуд профилактика инспекторларига, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига янги киритилган – “Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилиш” институтининг мазмун ва моҳияти, унинг ўзига хос хусусиятлари ва амалиётда қўллашда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Хусусан, туман суди раиси Толибжон Обидов “МЖтКнинг 40-моддасида (туҳмат), 41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш), 612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши), 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши), 183-моддасида (майда безорилик) ҳамда 200-моддасида (ўзбошимчалик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин”, дея батафсил маълумот берди.

Қандай ҳолларда маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин?

Тадбирда, туман ИИБ раҳбарияти ҳамда ҳудуд профилактика инспекторлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Киритилди: 18:47 26.05.2022. Ўқилди: 3868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!