Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қамчиқ довонида 417 грамм гиёҳванд моддаси ушлаб қолинди

Қамчиқ довонида 417 грамм гиёҳванд моддаси ушлаб қолинди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг
қамровли тадбири давомида “Қамчиқ” довонида ўтказилган тадбир давомида ЙПХ ходимлари томонидан “Спарк” автомашинаси тўхтатилди. Ҳайдовчи Р.Юлдашев ва йўловчи Ш.Асатиллаев текширувдан ўтказилганда, йўловчига тегишли сумкадан 417,02 грамм миқдорда “гашиш” турига мансуб гиёҳванд модда аниқланди. Текширув жараёнида ушбу модда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 70 миллион сўмга харид қилинганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан ашёвий далил белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, суриштирув ишларини давом эттириш ва қонуний қарор қабул қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Киритилди: 13:23 10.08.2025. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!