Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қачон фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини 5 кунда олиши мумкин?

A A A
Қачон фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини 5 кунда олиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига алоҳида ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни 5 иш кунида кўриб чиқиш механизми яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, бунинг учун фуқаролар ҳудудий Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидагиларни тақдим этишлари лозим:

* фуқаронинг хорижда шошилинч даволаниши ва унга ҳамроҳлик қилувчи шахс зарурлигини тасдиқловчи республика ёки вилоят миқёсидаги давлат ташкилотлари томонидан берилган ҳужжатлар;

* яқин қариндошининг оғир касаллиги ёки вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

* Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириқлари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш зарурияти юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ходимлари ҳақидаги талабномалар;

* халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Киритилди: 16:30 21.12.2019. Ўқилди: 2465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!