Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Пхеньянда Украинадаги уруш қатнашчилари хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси очилди

Пхеньянда Украинадаги уруш қатнашчилари хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси очилди

Шимолий Корея пойтахтида Украина армиясига қарши жангларда қатнашган КХДР ҳарбий хизматчиларига бағишланган мемориал мажмуа ва музейнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ким Чен Ин нутқ сўзлади. Унинг айтишича, Шимолий Корея ва Россия ҳарбийлари "бир окопда елкама-елка туриб жанг қилган" ва жанговар муваффақиятларга эришган. Маросимда Москва томонидан Мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Давлат думаси раиси Вячеслав Володин иштирок этишди.

NATO маълумотларига кўра, аввалроқ КХДР Россияга 11 минг атрофида ҳарбий юборган бўлиб, улардан 1,5 минг нафари ҳалок бўлган, 3,5 минг нафари эса яраланган. Кейинчалик Пхеньян қўшимча бўлинмаларни ҳам жўнатгани айтилди.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!