Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россия ва Украина делегациялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар орқали муайян натижаларга эришилгандагина, давлат раҳбарлари даражасидаги учрашув мавзусига қайтиш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Песков, шунингдек, Эрдўғaн Россия, АҚШ ва Украина президентларини қабул қилишга тайёрлиги борасидаги Туркия ТИВ баёнотига ҳам изоҳ бериб ўтди.
"Президент Путин бир неча марта олий даражадаги алоқалар тарафдори эканлигини ва улар, шубҳасиз, зарурлигини таъкидлаган. Бироқ, ушбу ҳолатда яхши тайёрланиш ва аввало давлат делегациялари ўртасидаги бевосита музокараларда натижага эришилиши лозим. Шундан сўнг, агар ва қачонки бундай натижага эришилса, албатта, олий даражадаги учрашув ҳақида сўз юритиш мумкин бўлади", – дея таъкидлали Песков.