Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувни Москвадан бошқа жойда ўтказишга бўлган чақириқлар ортиқча талаб ҳисобланади — Кремл матбуот котиби

Путин ва Зеленский ўртасидаги учрашувни Москвадан бошқа жойда ўтказишга бўлган чақириқлар ортиқча талаб ҳисобланади — Кремл матбуот котиби

Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин сентябр ойи бошида Зеленский билан учрашувни Москвада ўтказишни таклиф қилганини эслатди. Ўшанда Путин Россия пойтахтини "музокаралар ўтказиш учун энг яхши жой" деб атаган ва Украина расмийларига хавфсизлик ҳамда барча шароитлар кафолатланишини айтганди.

"Зеленский илгари ҳам кўплаб вариантларни илгари сурган, бироқ улар Россия учун “мутлақо мақбул бўлмаган” давлатлар бўлган. Масалан, Швейцария ва Австрия тилга олинган, лекин улар де-факто нейтрал эмас", — деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, кеча Украина президенти Володимир Зеленский Владимир Путин билан Қозоғистонда учрашишни таклиф қилган эди. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эса Остона бундай музокаралар учун майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 18:06 24.09.2025. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!