Москва ва Вашингтон вакиллари ўртасидаги биринчи музокаралар 18 феврал куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган эди. CNN телеканали маълумотларига кўра, ҳозирда учрашувнинг навбатдаги раундига тайёргарлик кетмоқда, у ҳам Форс кўрфази давлатларидан бирида ўтказилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ ва Россия президентларининг шахсий учрашувига тайёргарлик тезлаштирилиши масаласи хусусий тартибда муҳокама қилинмоқда.
CNN'нинг қайд этишича, Москва Трамп ва Зеленский ўртасидаги кескинлашган муносабатлар фонида Россия–Украина урушини тугатиш бўйича қийин музокаралар иккинчи планга сурилиб, АҚШ ва Россия ўртасидаги иқтисодий келишувлар муҳокамаси устувор бўлишига умид қилмоқда.