Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин ва Цзинпиннинг суҳбати Трампнинг инаугурациясига алоқадор эмас

Путин ва Цзинпиннинг суҳбати Трампнинг инаугурациясига алоқадор эмас

Сешанба куни бўлиб ўтган Россия ва Хитой раҳбарлари Владимир Путин ва Цзинпин ўртасидаги видеоконференция музокаралари бир кун олдин бўлиб ўтган АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси билан боғлиқ эмас.

Бу ҳақда журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.

"Бу (ВКС) мутлақо унга боғлиқ эмас", деди у бу борадаги саволга жавоб бериб.

Унинг таъкидлашича, "раҳбарлар анъанага кўра йил бошида телефон орқали мулоқот қилишади ёки видео алоқа орқали фикр алмашишади". 21 январь куни видеоконференция ўтказиш бўйича келишувга декабрь ойида эришилган эди.

"Ўшанда биз ўша санани Вашингтондаги инаугурация билан солиштиришга ҳам уринмадик", — дея қўшимча қилди президент ёрдамчиси.

Россия Федерацияси ва АҚШ президентлари ўртасида телефон мулоқотини ташкил қилиш масаласига тўхталиб ўтган Ушаков, Вашингтон бу борада ҳозирча ҳеч қандай аниқ таклиф билан чиқмаганини айтди.

Киритилди: 18:01 21.01.2025. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!