Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ва Россия Президенти Владимир Путин Пекинда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик мувофиқлаштиришни янада мустаҳкамлаш ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳамда дўстона ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.
Улар иштирокида турли соҳаларда йигирма ҳамкорлик ҳужжати ҳам имзоланди.
Си Цзинпин икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми кетма-кет учинчи йил 200 миллиард доллардан ошганини таъкидлади. Россия ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми январдан апрелгача қарийб 20 фоизга ошди.
Ўз навбатида, Путин Россия ва Хитой энергетика соҳасида фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
"Мамлакатимиз Хитойга нефт, табиий газ, шу жумладан суюлтирилган газ ва кўмир экспорт қилувчи энг йирик давлатлардан биридир", деб таъкидлади у.