АҚШ разведкаси ҳисоботларига кўра, Путин Украинани назорат қилиш режасидан воз кечмаган, дея хабар берди The Washington Post.
Айрим собиқ ва амалдаги америкалик амалдорларнинг фикрича, агар Путин вақтинчалик оташкесимга рози бўлса ҳам, у бу танаффусдан қайта қуролланиш учун фойдаланади. Шундан кейин, Россия сулҳ шартларини бузиб, провокация уюштиради ҳамда бунда Украинани айблайди.
Нашр манбаларидан бирига кўра, Путиннинг бу позициясига оид баъзи баҳолар "Трампни ғазаблантираётгани" эҳтимолдан холи эмас. Бунга АҚШ президенти администрациясида сўнгги пайтларда Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақидаги муҳокамалар билвосита ишора қилмоқда.