Россия президенти Владимир Путин Украина бўйича мулоқот ва музокараларга тайёр.
Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
"Президент ҳақиқатан ҳам алоқалар ва музокараларга тайёр эканини бир неча бор, тўғрироғи доимо таъкидлаган", - деди у.
Шу йилнинг июнь ойида Путин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббуслари билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва Украина қўшинлари Россиянинг янги ҳудудлари ҳудудидан олиб чиқиб кетилганидан кейин музокараларга тайёрлигини эълон қилади.