Россия президенти Владимир Путин Қора денгиздаги "Турк оқими" ва "Мовий оқим" газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот берди.
Путин бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) кенгаши йиғилишида маълум қилди.
"Биз Қора денгиз тубидаги газ тизимларимиз — "Турк оқими" ва "Мовий оқим" деб аталадиган портлаш ҳақида гапиряпмиз. Улар шунчаки тинчлана олмаяптилар", деди Путин.