BILD нашри таҳлилчиси Филипп Пятовга кўра, Путин матбуот анжуманида тинчлик истагини намоён этгандай кўринса-да, бир сўзи унинг ҳақиқий мақсадини фош қилди. У шундай деди:
“Украинадаги муаммони ҳал қилиш учун унинг илдиз сабаблари бартараф этилиши керак.”
Бу сўзлар, таҳлилчига кўра, Путин ҳали ҳам Украинага тўлиқ бўйсундириш, ҳукуматни алмаштириш ва уни ўз таъсирига олиш ниятидан қайтмаганини кўрсатади. У урушни тўхтатишга эмас, уни ўз шартларида якунлашга интилаяпти.