Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин тез орада Туркманистонга боради

Путин тез орада Туркманистонга боради

Россия президенти Владимир Путин 29 июн куни Туркманистонга боради. Бу ҳақда Кремл расмий вакили Дмитрий Песков хабар берган.

Путин Туркманистон пойтахти Ашхободдаги Каспий саммитида иштирок этади. Саммитга Туркманистон мезбонлик қилиши ҳақида бир кун аввал Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова хабар берган эди.

Охирги марта бундай форматдаги саммит 2018 йил Қозоғистонда ўтказилган. Унда Каспий бўйидаги давлатлар Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Озарбойжон ва Россия етакчилари иштирок этган. Ўша саммитда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисида конвенция қабул қилинган.

10 июнь куни Путин Москвада Туркманистоннинг янги президенти Сердар Бердимуҳамедовни қабул қилган эди.

Киритилди: 22:11 23.06.2022. Ўқилди: 4051 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!