Россия президенти Владимир Путин Африка ва Осиё энергия истеъмолининг янги марказларига айланаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу ҳудудларда иқтисодиёт ва аҳоли сони ўсиши газга бўлган талабни оширмоқда.
Путин газ саноати дуч келаётган қийинчиликлар қаторида газ қувурларининг портлатилиши, Яқин Шарқдаги можаро ва санкцияларни тилга олди.
Унинг таъкидлашича, Россия газ захиралари бўйича дунёда биринчи, қазиб олиш ҳажми бўйича эса иккинчи ўринда туради. Россияни газ бозоридан сиқиб чиқаришга уринишлар эса, айниқса, Европада истеъмолчилар учун нархлар ошишига сабаб бўлган.