Россиянинг стратегик ядровий кучларида замонавий қуролларнинг улуши 95фоизини ташкил этди.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.
"Армия ва ҳарбий-денгиз флоти жадал суръатлар билан замонавий қурол-яроғ ва техника билан қайта таъминланмоқда, масалан, стратегик ядровий кучлар таркибида бундай қуролларнинг улуши аллақачон 95 фоизга етди", — деди у.