Агар компания Россияга қайтишни хоҳласа, Россия McDonald's учун шароит яратиб бермайди.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Кремлда тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
"Улар ҳаммани қийин аҳволга солиб, ғойиб бўлишди. Энди эса, агар қайтмоқчи бўлишса, биз уларга шароит яратиб беришимиз керакми? Йўқ, албатта," - деди Путин.