Илмий тадқиқотларда маълум бўлишича, 10 дақиқадан кўпроқ ҳожатхонада ўтириш тўғри ичакда қон босимини ҳосил қилади. Ҳолат тез-тез такрорланиши геморройга сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари узоқ вақт ҳожатхонада ўтириш озуқани ошқозонда яхши ҳазм бўлмай ичакларга ўтишини ва ич кетишини келтириб чиқариши мумкин.