Британиялик олимлар Ойда 30 000 тоннадан ортиқ қимматбаҳо металлар бўлиши мумкин бўлган 6500 та кратерни топишди.
Улар орасида платина, палладий, родий ва бошқа қимматбаҳо металларнинг юқори концентрацияси мавжуд, улар Ойга миллиардлаб йиллар давомида сиртни «бомбардимон» қилган астероидлар томонидан олиб келинган.
Ойда атмосфера ёки тектоник плиталар йўқлиги сабабли, металларни шамол олиб кетмайди, ёмғир билан ювилмайди, шу сабаб кратерларда қолади.