ЖЧ-2026 саралаш турнирининг навбатдаги қисми ортда қолди. Жаҳон чемпионатига 13 та терма жамоа йўлланмани қўлга киритди. Улардан 10 нафари саралаш тўсиқларини енгиб ўтган бўлса, 3 нафари Канада, Мексика ва АҚШ мусобақа мезбони сифатида автоматик равишда йўлланмани қўлга киритди.
Демак, Жаҳон чемпионатига қуйидагилар йўлланма олган: Канада, Мексика, АҚШ, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия ва Эквадор.
Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг ёзида бўлиб ўтади.