Россия президенти Владимир Путин қабул қилинган фуқароликдан маҳрум қилиш асосларини кенгайтирувчи қонунни имзолади.
"ТАСС" нашрининг хабар беришича, рўйхатга қотиллик, терроризм, Россия хавфсизлигига қарши хорижий давлатлар билан ҳамкорлик каби 72 турдаги жиноятлар киритилган.
Фуқароликдан маҳрум қилиш ўта оғир жиноятлар, хусусан, гуруҳ бўлиб зўрлаш, вояга етмаганларга нисбатан номақбул ҳаракатлар, болалар порнографиясини тайёрлаш, шунингдек, терроризмга оммавий чақириқлар ва қарорлари Россияга қарши қаратилган халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш учун қўлланилади.