Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонда жойлашган бирлашган Россия ҳарбий базаси минтақада барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. У бу ҳақда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров билан ўтказилган музокаралар чоғида сўз очди.
«Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратамиз. Республикада жойлашган бирлашган Россия ҳарбий базаси минтақада барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади», — деди Путин.