Россия президенти Владимир Путиннинг Донецк ва Луганскка (Украина шаҳарлари, ҳозирда Россия назорати остида - таҳр.) ташрифини ташкил этиш режалари бор, улар вақт ўтиши билан амалга оширилади. Бу ҳақда журналистларга Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бундай режалар доим бор, вақти келиб амалга ошади. Биз ҳам сизни хабардор қиламиз," - деди Песков.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, "бу бизнинг ҳудудлар, Россияники."