Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин: "Москва Киев билан навбатдаги музокараларни Истанбулда ўтказишга тайёр"

Путин: "Москва Киев билан навбатдаги музокараларни Истанбулда ўтказишга тайёр"

Россия Украина билан музокараларнинг навбатдаги раундини Истанбулда ўтказишга тайёр ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғондан бу борадаги ёрдами учун миннатдор.

Бу ҳақда Россия етакчиси Владимир Путин Беларус пойтахти Минскка ташрифи якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.

Унга кўра, Россия томони Украинага яна 3000 нафар ҳалок бўлган аскарнинг жасадини топширишга тайёр.

"Россия ва Украина алмашинувлар якунланганидан кейин алоқаларни давом эттиради", деди Путин ва икки давлатнинг музокара гуруҳлари раҳбарлари доимий алоқада бўлиб, бир-бирларига қўнғироқ қилиб туришибди.

Киритилди: 22:30 27.06.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!