1 апрелдан бошлаб Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) ҳудуди тўлиқ Россия томонидан назорат қилинмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ҳудудининг 15 фоиздан камроқ қисми Киев назоратида қолмоқда.
Путин Россия Донбассни озод қилиш мақсадига шубҳасиз эришишини таъкидлади.