Путин ҳар доим “сиёсий вориси” ҳақида ўйлашини, аммо якуний танловни Россия халқи қилиши кераклигини айтди.
Россия президенти бу ҳақда “Россия 1” телеканалида эфирга узатилган “Россия. Кремль. Путин. 25 йил” ҳужжатли фильмида айтиб ўтди.
"Мен доим бу ҳақда ўйлайман. Аммо, охир-оқибат, танлов Россия халқи, фуқароларимиз, сайловчиларга боғлиқ", — дея таъкидлади Путин.
Президент, шунингдек, ҳар бир эҳтимолий номзоднинг салоҳиятини доимий равишда кўриб чиқаётгани ва баҳолаётганини айтди. Давлат раҳбари халқ ишончига эга бўлмаган одамнинг бирор жиддий иш қилиш имконияти бўлмаслигини айтди.
Путиннинг бошқа баёнотлари:
◾️ Россия 2014 йилда Қрим ва Севастопол аҳолисини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур бўлган;
◾️ 2014 йилдан бери Россия Ғарб томонидан Қрим воқеалари ортидан жорий этилган санкциялар туфайли “катта иқтисодий сакраш”га эришган;
◾️ Россия “махсус ҳарбий операция”га олдиндан ва атайлаб тайёргарлик кўрмаган;
◾️ 2014 йилда “махсус ҳарбий операция”ни бошлаш ҳақиқатга тўғри келмас эди, Москва “коллектив Ғарб” билан зиддиятга тайёр эмас эди;
◾️ Россия, аслида, бутун “коллектив Ғарб”га якка ҳолда қарши турмоқда;
◾️ Россия келажакда “Минск келишувлари” тажрибасини ҳисобга олиши керак.