Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Ғазодаги россияликларни эвакуация қилишга буйруқ берди

A A A
Путин Ғазодаги россияликларни эвакуация қилишга буйруқ берди

Россия Президенти Владимир Путин Россия ва МДҲ давлатлари фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолади.

Путин Россия Ташқи ишлар вазирлигига Ташқи разведка хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда Ғазо секторидаги вазиятнинг авж олишини ҳисобга олган ҳолда фуқароларни эвакуация қилишнинг аниқ муддати ва форматини белгилашни буюрди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ТИВ билан келишилган ҳолда эвакуация қилинган фуқароларни Москвага этказиб беришни таъминлаш топширилди.

“Исроил давлати Қуролли Кучларининг ҳарбий амалиёти оқибатида Ғазо секторидаги вазиятнинг кескин ёмонлашуви муносабати билан Россия Федерацияси фуқаролари ва шундай истакни билдирган МДҲга аъзо давлатларнинг фуқароларини Ғазо секторидан эвакуация қилиш таъминлансин”, дейилади Президентнинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган буйруғида.

Ҳужжат бугун, 20 май санасида имзоланган ва шу кундан бошлаб кучга кирди.

Киритилди: 21:50 20.05.2021. Ўқилди: 4336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!