"Бош қўмондон бу масалада бошқа кўрсатмаларни ҳали бермаган", – дея Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларини келтирмоқда “ТАСС”.
Агентликнинг маълум қилишича, Россия 18 март куни эълон қилган 30 кунлик мораторий муддати 17 апрелда тугайди.
Россия ва Украина март ойида алоҳида шаклда АҚШ билан энергетика объектларига зарба бермаслик тўғрисида келишиб олган эди. Москва талқинига кўра, энергетика инфратузилмасига зарба беришни тўхтатиш 18 мартдан, Киев талқинига кўра эса 25 мартдан бошлаб амал қилмоқда.
Россия ва Украина мунтазам равишда бир-бирини мораторийни бузганликда айблайди ва ўзларига қўйилган қарши айбловларни рад этади.