Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Путин билан суҳбатда Украина бўйича уч томонлама учрашувга тайёргарлик муҳокама қилинди"

"Путин билан суҳбатда Украина бўйича уч томонлама учрашувга тайёргарлик муҳокама қилинди"

Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Украина бўйича уч томонлама учрашувга тайёргарлик масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

Зеленскийнинг айтишича, Стубб ва Стёре Россия томонига Украина энергетикаси ва инфратузилмасига нисбатан кескинликни пасайтириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлигини билдирган.

Шунингдек, Зеленский Россия, Украина ва АҚШ музокара гуруҳлари даражасидаги учрашув ноябр ойига режалаштирилганини маълум қилди.

Кремль маълумотига кўра, суҳбат давомида Путин фронтдаги вазиятга баҳо бериб, урушнинг "асосий сабаблари" деб ҳисоблаган омилларни тилга олган.

Киритилди: 21:05 27.10.2026. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!