Сайтда қайд этилишича, ариза топшириш учун аввало Ички хавфсизлик вазирлиги хизматлари учун $15 минг тўлаш талаб қилинади.
Текширувдан ўтган номзод $1 млн тўлаб, рекорд муддатда “Трампнинг олтин картаси” орқали резидентликка эга бўлиши мумкин.
Сайтга кўра, аризани кўриб чиқиш жараёни бир неча ҳафта давом этади. Агар ариза рад этилса, $15 минглик йиғим қайтарилмайди.
Ҳукумат, шунингдек, “олтин карта” ҳам бошқа визалар каби исталган вақтда бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.