"Борнмут" ва "ПСЖ" марказий ҳимоячи Илья Забарний трансфери бўйича келишувга эришди, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, парижликларга украиналик ҳимоячининг трансфери 63+7 миллион еврога тушади. Забарний 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Яқин орада тиббий кўрик ва расмий шартнома имзолаш жараёни бўлиб ўтади.