Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"ПСЖ" - Мбаппе можароси давом этади. Энди клуб Килиандан 100 миллион евро талаб қилмоқда

"ПСЖ" - Мбаппе можароси давом этади. Энди клуб Килиандан 100 миллион евро талаб қилмоқда

"ПСЖ" Килиан Мбаппедан деярли 100 миллион евро ундирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг сентябрида Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) парижликларга ёзда "Реал"га текинга ўтган форвардга маош ва бонуслар бўйича қарзларни тўлашни буюрган эди. Кейинчалик Мбаппе LFP интизом қўмитасига пул тўланмагани бўйича мурожаат қилди, аммо апелляция рад этилди, чунки клуб LFPни Парижда судга берди.

Апрель ойида суд қарори билан "ПСЖ" ҳисобларида 55 миллион евро музлатилган - бу клубнинг Мбаппе олдидаги қарзи миқдори.

RMC Sport хабарига кўра, душанба куни "ПСЖ" клуб ҳисобидаги пулларни олиб қўйишни бекор қилишни талаб қилиб судга мурожаат қилган. Суд мажлисида клуб адвокатлари Мбаппе клубнинг унга бўлган қарзи ҳақида аниқ далиллар келтирмаганини таъкидлади.

Клуб томони судда Мбаппенинг ўзи ҳам клубдан 98 миллион евро қарздор эканлигини маълум қилган. "ПСЖ"нинг фикрича, форварднинг қарзи клубга зарар етказган "кечиктириш" тактикаси натижасида шаклланган.

Мақсад 98 миллион евро олиш эмас, агар у бизга қарздор бўлса, унинг талаби асоссиз эканлигини кўрсатиш", - дейди "ПСЖ" адвокати Ренауд Семерджиан.

Суд жараёни 26 май куни давом этиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:56. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!