Netflix "ПСЖ" мавсуми ҳақидаги ҳужжатли фильмини чиқаради.
"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфий Қатарнинг Al Kass телеканалига берган интервьюсида Netflix платформасида Париж клубининг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш мавсумидаги парда ортидаги воқеаларни кўрсатадиган ҳужжатли сериал чиқишини айтди.
"ПСЖ" ҳақидаги ҳужжатли сериал клуб ичидаги воқеаларни кўрсатади. У клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг Netflixда чиқарилади", - дейди Ал-Хелайфи.
Президентнинг сўзларига кўра, сериал клуб раҳбарияти ва Луис Энрике мураббийлар штабининг ички ишини очиб беради. Ал-Хелайфий нашрнинг аниқ санасини айтмади.