ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье ўз лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни жамоа спорт директори Луиш Кампуш маълум қилди.
"Le Parisien" хабарига кўра, бу лавозимда Гальтьенинг ўрнини 2022/2023 йилги мавсумда "Бавария"дан ҳайдалган Юлиан Нагельсман эгаллайди.