Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"ПСЖ"га "Реал" юлдузи керак

"ПСЖ"га "Реал" юлдузи керак

"ПСЖ" 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ва ички майдондаги барча турнирларда ғолиб чиқди. Шундай бўлса-да, Лига 1 гранди кейинги мавсумда ҳам барча чемпионликка даъвогарлик қилиш учун таркибини кучайтирмоқчи.

Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар "Реал" ҳужумчиси Родриго билан шартнома имзоламоқчи. Манбага кўра, "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике клуб раҳбариятига Родригони ўз жамоасида кўришни исташини айтган. Парижликлар бразилиялик футболчи сиймосида кучайтириш учун идеал ўйинчини кўришмоқда, чунки "ПСЖ" ҳужумида футболчилар тез-тез позицияларини ўзгартиришади. Родриго бир неча позицияда ўйнашга қодир.

"Реал" Родриго учун тахминан 80 миллион евро талаб қилади, аммо "ПСЖ" нархни пасайтиришга умид қилмоқда.

Киритилди: 23:31 02.07.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!