Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

«ПСЖ» футболчиси ЖЧ-2026'да Ўзбекистонга қарши ўйнайди. У Франция ўрнига Конго ДРни танлади

«ПСЖ» футболчиси ЖЧ-2026'да Ўзбекистонга қарши ўйнайди. У Франция ўрнига Конго ДРни танлади

«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Сенни Меюлю халқаро миқёсда қайси терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш борасида бир қарорга келди.

19 ёшли футболчи Конго ДР терма жамоасини танлади, деб хабар бермоқда Topskills Sports UK. Истиқболли хавбек Франция терма жамоасидан жой олишга даъвогарлик қилиши мумкин эди, бироқ у ота-онасининг ватанини афзал кўрди. Томонлар аллақачон келишувга эришишган — эндиликда ўйинчини Конго миллий жамоаси қайдномасига киритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш қолди, холос.

Яқинда Конго ДР терма жамоаси ўтиш ўйинларида Ямайкани мағлуб этиб (1:0), Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида улар Португалия, Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: 14:29 05.04.2026. Ўқилди: 483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!